
Зирқираб оғриётган тишни қандай тинчлантириш мумкин?
30 йил 2023 июн.

30 йил 2023 июн.
Агар тиш ичидаги ёки ақл тиши олиб ташланганидан кейинги зирқиратувчи оғриқ сизни тинч ухлашга ва бошқа нарсалар ҳақида ўйлашга имкон бермаса, уни камайтириш чораларини кўриш керак. Биринчи имкониятдаёқ, албатта, тиш шифокорига мурожаат қилинг, чунки оғриқни йўқотиш муаммо бартараф этилганлигини ва даволанишга ҳожат йўқлигини англатмайди. Оғриқни қуйидагича бартараф қилиш мумкин: ❇️Аввало, тишларингизни яхшилаб ювинг, тишлар орасидаги бўшлиқлардан озиқ-овқат қолдиқларини олиб ташланг. ❇️ (Илиқ қайнатилган сувли стаканга бир чой қошиқдан сода ва туз солиб) сода-туз эритмаси билан оғзингизни чайинг. Агар қўлингизда бошқа ҳеч нарса бўлмаса, фақат намакоб ёки шунчаки илиқ сувдан фойдаланишингиз мумкин. ❇️Агар иложи бўлса, оғриқни қолдирувчи препарат (аналгин, парацетамол, ибупрофен)ни қабул қилинг. ❇️Агар қўлингизда дори-дармонлар бўлмаса, сиз халқ усуллари билан оғриқни қолдиришингиз мумкин. Мойчечак, календула, мармарак, игир илдизи қайнатмалари билан ювиш тиш оғриғини анча енгишга ёрдам беради. Бундан ташқари, чиннигул, чаканда ёки ялпиз мойига намланган тампонлардан фойдаланишингиз мумкин бўлиб, уларни оғриқли жойга қўйиш керак. Оғриқдан халос бўлишга спиртли суюқликлар — асалари елими дамламаси, оддий ароқ ёки коньяк билан чайиш ҳам ёрдам беради (бу мақсадда ширин алкоголли ичимликлардан фойдаланиш мумкин эмас!). Агар тишларингиз билан боғлиқ муаммолар бўлса, тиш шифокорига боришни кечиктирманг. Даволашнинг замонавий усуллари муаммоларни самарали ҳал қилиши ва тишлар саломатлигини асраши мумкин. Соғлом тишлар чиройли табассум ва умумий фаровонликнинг калити эканлигини унутмаслик лозим.